XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар) карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-176] савдо алоқалари йўлга қўйилган.
Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий манбаидир
Мақолада минерал ўғитларга теримк ишлов бериш орқали қуритиш жараёни ва унда қўлланиладиган қурилмаларнинг тахлили, жараёндаги мавжуд муаммолар ва уларнинг мақбул ечимлари ҳамда барабанли қуритгичнинг гидродинамик режимлари тадқиқ қилинган. Қурилманинг умумий гидравлик қаршилиги ва контакт элементнинг қаршилик коэффициентини аниқловчи тенглама тавсия этилган.